Шу йил декабр ойининг учинчи куни Жиззах шаҳридаги “Қўшчинор” жомеида вилоят масжидлари имом-хатибларининг умумий йиғилиши бўлди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим бўлими ходими Умид Хўжаев, “Мовароуннаҳр” нашриёти директор ўринбосари Абдул Жалил Хўжам иштирок этишди. Тадбирни вилоят бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов очди. У 2012 – “Мустаҳкам оила йили”да вилоят масжидларида амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилди. Меҳмонали Жабборов имом-хатибларни диний нашрларимиз – “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасига 2013 йил учун обунани ташкил этишда фаол бўлишга чақирди.

* * *

Декабр ойининг бешинчи куни Гулистон шаҳрида ҳам вилоят масжидлари имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳаммад Бобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдураззоқ Юнус, “Мовароуннаҳр” нашриёти директор ўринбосари Абдул Жалил Хўжам қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилоят вакили Мўминжон Усмоновнинг 2012 йили амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, йиғилишда ёшлар тарбияси, масжидлар ҳовлиси ва атрофларининг тозалиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш, диний нашрлар обунаси каби долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мухбиримиз