Россияда чоп этиладиган "Медина ал-Ислам" газетасининг 2012 йил ноябр (№11) сонида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?" ("Равны ли знающие и незнающие?") сарлавҳали мақоласи берилди.

Ушбу мақолада бугунги куннинг долзарб масаласи – имом-хатиблар савиясини ошириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва масъулиятлари ҳақида сўз боради. Мақоланинг "Чаласаводлар етказаётган зарарлар" ("Вред, наносимый малограмотными людьми"), "Имом-хатиб қандай бўлиши керак?" ("Каким должен быть имам-хатыб"), "Масжид имоми вазифалари" ("Обязанности имама мечети") бўлимларида юқоридаги масалаларга атрофлича тўхталиб, уларнинг илдизлари ва муаммоларни ҳал этишнинг муҳим омиллари кўрсатиб берилган.

Имом-хатибларнинг жамиятда тутган ўрни ва уларнинг масъулияти тўғрисида, жумладан, шундай дейилган: "Имом-хатибларимиз жамиятдаги ўринлари ва аҳамиятларини яхши англашлари зарур. Жума мавъизаларига келадиган кишиларнинг билими, маданий савиясини юксалтириш учун ўзларининг диний ва дунёвий билимларини, салоҳиятларини мунтазам ошириб боришлари, янгиликлардан хабардор бўлишлари керак". ("Наши имам-хатыбы должны хорошо осознавать свое место и свою роль в обществе. В виду повышения уровня образованности, культурной развитости посетителей пятничной проповеди, они должны безустанно обновлять свои религиозные и мирские знания, эрудицию, а также информационную базу".)