2012 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 2012 – "Мустаҳкам оила йили" якунлари ва янги 2013 йилни "Обод турмуш йили" деб ном берилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай дедилар:

– Якунланаётган 2012 – "Мустаҳкам оила йили" барчамиз учун муваффақиятли бўлди. Диний идора жамоаси кўплаб хайрли ишлар ва меҳр-мурувват тадбирларини амалга оширди. 2012 йил якунларига кўра, идорамизнинг бир гуруҳ ходимларини фидокорона меҳнати ва диний-маърифий ишларимиз самарасини оширишга катта ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Энг фидойи ходим" мақтов ёрлиғи билан тақдирлаймиз. Аллоҳ таоло яхшиликнинг жавоби фақат яхшилик экани ҳақида бундай марҳамат қилади:

"...Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир...". (Ар-Раҳмон, 60).

Тадбирда Муҳаммадназар Қаюмов (Масжидлар бўлим мудири), Зайниддин Эшонқулов (тафтиш ҳайъати раиси), Маъмура Авазова (бош ҳисобчи ёрдамчиси), Абдужалил Хўжамов ("Мовароуннаҳр" нашриёти бош директори ўринбосари), Комилжон Бурҳонов (мутахассис), Оятулло Ражабов (мутахассис), Жалолиддин Холмўминов ("Кўкалдош" билим юрти ўқитувчиси), Турмуҳаммад Эшназаров (Тошкент Ислом институти ўқитувчиси), Сарвар Муҳаммадиев (диний идора котиби), Патхиддин Ҳакимов (диний идора ҳайдовчиси), Махсума Мағрупова (диний идора ходимаси)ларга "Энг фидойи ходим" мақтов ёрлиғи тантанали равишда топширилди. Биз уларнинг келажак ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

 

Мухбиримиз