30 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 2012 йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзга чиқиб, жумладан, бундай дедилар:

– Якунланаётган 2012 – “Мустаҳкам оила йили” барчамиз учун муваффақиятли ўтди. Юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон ва муқаддас динимиз равнақ топди. Ушбу йилда диний идора жамоаси жуда кўп хайрли ишлар ва меҳр-мурувват тадбирларини амалга оширди. Шунингдек, идорамиз фаолияти янада ривож топди, бир талай ютуқларга эришилди. Албатта, бундай юксак натижаларга етишимизда, диний идора жамоасининг ҳиссаси бор. 2012 йил якунларига кўра, идорамизнинг бир гуруҳ ходимларини фидокорона меҳнати ва диний-маърифий ишларимиз самарасини оширишга катта ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Энг фидойи ходим” мақтов ёрлиғи билан тақдирлаймиз.

Тадбирда Муҳаммадназар Қаюмов (Масжидлар бўлими мудири), Зайниддин Эшонқулов (тафтиш ҳайъати раиси), Маъмура Авазова (бош ҳисобчи ёрдамчиси), Абдужалил Хўжамов (“Мовароуннаҳр” нашриёти бош директори ўринбосари), Комилжон Бурҳонов (мутахассис), Оятулло Ражабов (мутахассис), Жалолиддин Холмўминов (“Кўкалдош” билим юрти ўқитувчиси), Нурмуҳаммад Эшназаров (Тошкент Ислом институти ўқитувчиси), Сарвар Муҳаммадиев (диний идора котиби), Патҳиддин Ҳакимов (диний идора ҳайдовчиси), Махсума Маъруповага (диний идора ходимаси) “Энг фидойи ходим” мақтов ёрлиғи тантанали равишда топширилди.

 

Мухбиримиз