Жорий йилнинг 12 феврал куни Навоий вилояти имом-хатиблар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда имом-хатибларнинг 2012 йилдаги фаолияти, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлили ва “Обод турмуш йили”да имомлар олдида турган долзарб вазифалар кўриб чиқилди.

Ўтган йили Навоий имом-хатиблари амалга оширган ишлар Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоиржон Рўзиев ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда Навоий вилоятидаги мавжуд барча масжидларнинг ерга ва мулккга эгалик қилувчи кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгани, яроқсиз ҳолга келиб қолган “Сарой”, Хатирчи туманидаги “Тангриберди бобо” жоме масжидлари янгитдан қурилгани, 2012 йили имом-хатиблар қарийб икки мингга яқин тадбирларда иштирок этишгани, ОАВда юзга яқин чиқишлар қилгани эътироф этилди.

Мажлис якунида вилоят имом-хатиблари ичида энг фаол хизмат қилаётган Қизилтепа тумани бош имом-хатиби Завқиддин Орипов, Учқудуқ шаҳар имом-хатиби Абдужалол Турдиев, Кармана тумани “Қосим шайх” жоме масжиди имом-хатиби Дилшод Эргашев ва Хатирчи тумани “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди имом-хатибларининг хизматлари эътироф этилди ва мақтов ёрлиқлари топширилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими