Қашқадарё вилояти имом-хатибларининг навбатдаги йиғилишида ўтган йили қилинган ишлар бўйича ҳисобот  тингланди ва жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси тасдиқланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар бугунги кунда имом-хатибларнинг олдида турган долзарб вазифалар ҳақида гапиришди.

* * *

Хоразм вилояти имом-хатибларининг йиғилишида  2012 йилдаги фаолият таҳлил этилиб,  жорий йилда амалга ошириладиган вазифалар кўриб чиқилди. Мажлисда энг фаол имом-хатиблар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

* * *

Бухоро вилояти имом-хатибларининг йиғилишида  ўтган йил якунлари таҳлил этилди. Жорий йилда амалга оширилиши лозим  бўлган ишлар режалаштирилди.

* * *

Сирдарё вилояти имом-хатибларининг йиғилишида 2012 йил якунлари ҳисоботи тингланди. "Обод турмуш йили"да имомлар олдида турган долзарб вазифалар белгиланди.