16–17 март кунлари Тошкент Ислом институтида уюштирилган ҳашарда ўқитувчилар, ходимлар, талабалар иштирок этишди. Ўқув хоналари, ётоқхона, ошхона, маданият ва спорт мажмуаси тозаланди. Институт ҳудудидаги ерлар юмшатилди, дарахтлар оқланди. Арчалар, тераклар буталди, ариқлар тозаланди, кўприк панжаралари бўялди. Янги кўчатлар ва гуллар экилди.

 

Жаҳонгир МЕЛИҚЎЗИЕВ