Шу йил 5 март куни Тайланд Ислом университетидан келган меҳмонлар Тошкент Ислом институти билан танишишди, дарс­лар жараёнини кузатишди. Ахборот-ресурс марказидаги замонавий асарлар, нодир қўлёзмалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Меҳмонлар Сонгхла шаҳри марказий масжиди тасвири туширилган суратни институт кутубхонасига совға қилишди.