Шу йилнинг 13 март куни "Кўкалдош" Ислом ўрта махсус билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари кутубхоначилари ўртасида  "Йилнинг энг яхши кутубхоначиси" кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда ўнта диний таълим муассасаларининг вакили белгиланган шартлар бўйича беллашди. Танлов натижаларига кўра, Камолиддин Маҳкамов (Тошкент Ислом институти) биринчи, Муҳаммадали Каттабоев ("Мулла Қирғиз") иккинчи, Меҳри­нисо Саиджалолова (Ҳадичаи Кубро) учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолибларга диплом ва совғалар  топширилди.