Қуръони каримни фасоҳати билан, тажвид қоидаларига, одоб­ларига риоя этган ҳол­да ўқиш керак. “Хадичаи Кубро” мадрасаси ўқитувчиси Гулобод Қудратуллоҳ қизининг “Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари” китоби айни бу масалада бизга кўмак беради. Китобда Қуръони каримни  рисоладагидек  ўқиш, ўқитиш қоидалари, осон ёд олиш усуллари баён қилинган.  Қўлланма маслаҳат ва тавсиялар, тасвирий воситалар билан бойитилган. Китобни “Мовароуннаҳр” нашриёти буюртмаси билан Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси 2000 нусхада  чоп этди.