2 сентябр куни Тошкент Ислом институти талабаларининг республика қорилар мусобақаси биринчи босқичи доирасида беллашуви бўлиб ўтди. Унда мураттаб қорилар йўналиши бўйича Жасурбек Қулбоев (1-курс), Райҳона Тожибоева (3-курс), мужаввид қорилар йўналишида Нозимжон Иминжонов (4-курс), Муқаддас Мирзаева (4-курс) ғолибликни қўлга киритиб, нав­батдаги  босқичга йўлланма олишди.