Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз иқтисодий-сиёсий, маданий-маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, муносиб ёш авлодни тарбиялаш ишига катта ҳисса қўшган зиёлилар, фан ва санъат арбоблари, ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар, фермерлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари  “Ўзбекистон Респуб­ликаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

27 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Аҳмаджонов диний идора тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фидойи ходимларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишонини тантанали равишда топширди.

Мукофотланган ходимларни табриклар экан, у Юртбошимизнинг ушбу эсдалик нишони ҳақида: “Бу оддий нишон эмас, балки энг қадрли мукофотдир” деб алоҳида таъкидлаганларини эслатиб ўтди.

Нишондорлар орасида “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимларидан Исомиддин Алимов, Раҳима Солиҳова, Юсуф Сабуров, Райҳона Шомирзаева ҳам бор.

Мухбиримиз