Пайғамбаримиз  бундай марҳамат қиладилар: “Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан севимлироқ ва яхшироқдир. Лекин иккисида ҳам яхшилик бор” (Имом Муслим, Ибн Можа). Динимиз мўминнинг нафақат имони гўзал, балки танаси бақувват ва соғлом бўлишини ҳам талаб этади.

19–20 март кунларии Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2013” спорт мусобақалари якуний босқичи Мир Араб Ислом ўрта махсус билим юртида ўтказилди.

Талабалар шахмат, стол тенниси, тош кўтариш, кураш мусобақаларида куч синашишди. Мусобақаларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов табрик сўзи билан очди. Мусобақада рақиблар қуръа ташлаб аниқланди.

Шахмат бўйича 1-ўринни Абдураҳмон Атауллаев (Мир Араб), 2-ўринни Жонибек Норбўтаев (“Хожа Бухорий”), 3-ўринни Акмал Жалгашев (“Фахриддин Розий”) эгаллади.

Тош кўтариш спорт тури бўйича 1-ўринни Шавкатжон Чўянов (“Саййид Муҳйиддин махдум”), 2-ўринни Исомиддин Шайнизов (“Мулла Қирғиз”), 3-ўринни Муҳиддин Жўраев (Кўкалдош) олди.

Стол тенниси спорти тури бўйича 1-ўринни Ғуломжон Холбоев (“Саййид Муҳйиддин махдум”), 2-ўринни Ихтиёр Абдураҳмонов (Тошкент Ислом институти), 3-ўринни Ажиниёз Жиемуратов (“Муҳаммад ал-Беруний”) эгаллади.

Кураш спорт тури бўйича 1-ўринни Яҳё Очилов (“Фахриддин Розий”), 2-ўринни Суҳроб Саидов (Мир Араб), 3-ўринни Абдулазиз Аҳмаджонов (“Саййид Муҳйиддин махдум”) олди.

Умумий натижаларга кўра, 1-ўринни “Саййид Муҳйиддин маҳдум”, 2-ўринни Мир Араб, 3-ўринни “Фахриддин Розий” Ислом ўрта махсус билим юрти талабалари олишди.

Ғолибларга қимматбаҳо совринлар ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Умиджон ХЎЖАЕВ,

таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси