Шу йил 1–7 июн кунлари Қуръони каримни ёддан ва тажвид қоидаси билан ўқиш бўйича Эрон Ислом Республикасининг пойтахти Теҳрон шаҳрида ўтказилган 30-халқаро қорилар мусобақасида икки нафар вакилимиз — мураттаб қорилар йўналиши бўйича Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Муҳаммадзафар Аҳмаджонов ва мужаввид қорилар йўналишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ходими Фаррух Худойбердиев иштирок этди.

Мусобақада дунё мамлакатларидан етмишдан ортиқ етук қорилар қатнашди. Мураттаб қорилар йўналиши бўйича биринчи ўринни Эрон, иккинчи ўринни Нигерия, учинчи ўринни Ироқ;  мужаввид қорилар йўналишида  биринчи ўринни Эрон, иккинчи ўринни Сурия, учинчи ўринни  Германия давлатлари вакиллари эгаллади.

 

Илёс АҲМЕДОВ,

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси