Сирдарё туманидаги 71-сонли мактаб-интернатда тумандаги Аҳмад Яссавий жоме масжиди ҳомийлигида хайрия тадбири ўтказилди. Бу ерда икки юзга яқин ногирон бола таълим-тарбия олади. Болаларга янги ўқув йили учун дарсликлар, ўқув қуроллари, спорт билан шуғулланишлари учун турли анжомлар совға қилинди.

 

Муроджон МИРСОАТОВ