Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент Ислом институти битирувчиларининг “ХАТМОНА – 2013” тадбири “Баркамол ёшлар – обод турмуш таянчи” шиори остида ўтди.

Анжуманга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, фахрий устозлар, битирувчи талабаларнинг ота-оналари таклиф қилинди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошлаб берилди. Қизиқарли савол-жавоблар, салавотлар ҳамда саҳна кўринишлари даврага файз киритди.

Дастур сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, институт ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев ва таълим бўлими ходимлари битирувчиларга фахрий ёрлиқлар топшириб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилашди.

 

* * *

Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус Ислом билим юртида хатмона бўлди, унда устозлар ва битирувчи талабаларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Хатмонани билим юрти раҳбари Шамсуддин Баҳаутдинов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг битирувчиларга табриги билан очди. Билим юрти битирувчиларига келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилади.

Тадбир сўнгида мадраса ривожи учун жонбозлик кўрсатган инсонлар хотирасига Қуръони карим тиловат қилинди.

 

Адил ЕРЕЖЕПОВ