Шу йил 29 июл – 4 август кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Иордания пойтахтида ўтказилган халқаро мусобақада Кўкалдош Ислом ўрта-махсус билим юрти талабаси Улуғбек Ҳасанов иштирок этди. Дунёнинг қирқдан ортиқ қорилари қатнашган беллашувда турли йўналишда биринчи ўринни мисрлик, иккинчи ўринни саудиялик, учинчи ўринни суриялик қорилар эгаллади.

Мусобақа ҳайъати аъзолари юртимиз вакилига иштироки учун ташаккурнома тақдим этди.