Февралнинг ўн олтинчи куни Англиянинг Олий таълим вазири жаноб Чарлз Кларк бошлиқ меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасига келишди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро бўлими ходими Мақсуд Каримов меҳмонга ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларга қаратилаётган эътибор ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади. "Ҳазрати Имом" мажмуаси Юртбошимиз ташаббуси ва давлатимизнинг бевосита ёрдами билан барпо қилинганини таъкидлади.

Меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуаси тарихи, у ерда қайта таъмирланган меъморий ёдгорликлар, жумладан, улуғ аллома Абу Бакр Қаффол Шоший мақбараси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган ҳазрати Усмон Мусҳафи ва бош­қа нодир қўлёзмалар билан ҳам танишишди.