Август охири – сентябр ўрталарида “Ҳазрати Имом” мажмуасига АҚШ Мудофаа вазирининг тафтиш масалалари бўйича ўринбосари М.Викерс, Жанубий Кореянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий ҳайъати раиси Бунг Чул Хун, Сиэтл–Тошкент биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси раҳбари Диана Пирс, Хитой Халқ Республикаси “Xuzhou Construction Machinery Group Co. Ltd” корпорацияси президенти, “Франция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Андре Дюли бошчилигидаги франциялик сенаторлардан иборат меҳмонлар ташриф буюришди. Меҳмонлар “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва унда янги бунёд этилган бинолар, қайтадан таъмирланган меъморий ёдгорликлар билан танишишди. Шунингдек, улар “Мўйи Муборак” мадраса музейида сақланаётган “Ҳазрат Усмон” мусҳафини зиёрат қилишди.

 

Муҳаммадакмалхон ШОКИРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири