2013 йил 30 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Обод турмуш йили”да мамлакатимизда диний-маърифий тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритишда ибрат кўрсатгани учун бир гуруҳ ижодкорларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

“Энг яхши сценарий муаллифи” йўналишида – “Ҳидоят сари” кўрсатуви муҳаррири Орзиқул Эргашев, “Зиё” студияси муҳаррири Севара Нурмуҳаммедова; “Энг яхши режиссёр” йўналишида – “Ҳидоят сари” кўрсатуви режиссёри Тўлқин Шамсиев, “Зиё” студияси бош режиссёри Азиз Жўраев; “Энг яхши видеомуҳандис” йўналишида – “Зиё” студияси видео муҳандиси Шоҳруҳ Ҳожибоев, “Энг яхши ривоят муаллифи” йўналишида – “Ҳидоят сари” кўрсатуви режиссёри Соли Қодиров, “Энг фаол масъуллар” йўналишида – Тошкент Ислом университети кафедра мудири Дурбек Раҳимжонов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Муҳаммадбобур Йўлдошев, Тошкент Ислом институти ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев; “Энг намунали имомлар” йўналишида – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, “Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов ва “Олтин тепа” жоме масжиди имом-хатиби Исломиддин Зуҳриддинов мукофотга муносиб деб топилди.

Тадбир сўнгида йилнинг энг фаоллари мақтов ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

 

Мухбиримиз