2014 йил 24 декабрь куни Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта-махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “Ислом ва ақидапараст оқимлар” ва “Интернетга ин қурган “ўргимчаклар” асарларининг тақдимоти ва Андижон вилояти имом-хатибларининг 2014 йилдаги фаолиятлари якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ислом ва ақидапараст оқимлар” ва “Интернетга ин қурган “ўргимчаклар” асарлари хусусида батафсил маълумот бердилар.

Тадбир сўнгида намунали имом-хатибларнинг бир гуруҳига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.