2014 йил 25 декабрь куни Фарғона вилояти имом-хатибларининг йил якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг ходимлари ҳамда вилоят имом-хатиблари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида қатнашчиларга “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида ёхуд шўроларнинг сўнгги талвасаси” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Тадбирни вилоят бош имом-хатиби Турсунали Эрбўтаев очиб, вакиллик тизимидаги масжидлар ва имом-хатибларнинг 2014 йилги фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

Йиғилиш сўнгида “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасига обуна уюштириш ишларида фаоллик кўрсатган шаҳар ва туман бош имом-хатиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.