2014 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Сарҳисоб” танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Телевидение, радио, даврий матбуот ва интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишлар муаллифлари ҳамда ушбу йўналишларда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эътиборлиси, танловнинг олий мукофотига “Ислом нури” газетаси таҳририяти муносиб деб топилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар танлов ғолибларини самимий қутлаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тиладилар. Ўз навбатида ғолиблар номидан сўз олганлар танлов ташкилотчиларига миннатдорликларини изҳор этиб, ушбу юксак эътироф диний-маърифий соҳадаги ишларни янада фаоллаштиришга ундашини таъкидладилар.