2014 йил 31 декабрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “ал-Ҳидоя” халқаро ширкати вакилларидан иборат меҳмонлар юртимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти билан учрашиб, 2015 йил баҳор ва Рамазон мавсумларида Макка ва Мадина шаҳарларида ўзбекистонлик умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро шартнома имзолашди.

Шартномага мувофиқ, жорий йил умра зиёрати 9 февралдан бошланади. Зиёратчилар сафар давомида Мадина шаҳрида “Ажниҳа ат-Тоййиба”, Макка шаҳрида “Нама Мавадда” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.