Шу йил 22 феврал куни Латвия Республикаси Мудофаа вазири Артис Пабрикс бошчилигидаги меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасига келишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдураззоқ Юнусов меҳмонларга юртимизда миллий ва диний қадриятларни қайта тиклаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади. Жумладан, "Ҳазрати Имом" мажмуасининг барпо этилиши, унда янги бунёд этилган бинолар ҳамда таъмирланган қадимий ёдгорликлар ҳақида кенг маълумот берди.

Мажмуа меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган ҳазрат Усмон Мусҳафи ва нодир қўлёзмалар билан танишишди.

***

26 феврал куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари ҳайъати раиси, генерал Холид Шамим Вайн бошчилигидаги меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасига келишди. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари кутиб олди.

Меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасида бунёд этилган бинолар ҳамда қайта таъмирланган қадимий меъморлик ёдгорликларини томоша қилишди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган ҳазрат Усмон Мусҳафи ҳамда нодир қўлёзмалар тарихи билан танишишди.

 

Муҳаммад Акмалхон ШОКИРОВ