22–25 февраль кунлари Маккаи мукаррамада “Ислом ва терроризмга қарши кураш” мавзусидаги Бутунжаҳон халқаро ислом конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий  Усмонхон Алимов, Шайх Абулазиз Мансур иштирок этишди.

Маълумки, муфтий Усмонхон Алимов Ислом Олами уюшмаси Таъсис Мажлиси, Бутунжаҳон мусулмон уламолари Кенгаши аъзосидир. Шайх Абдулазиз Мансур эса Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Халқаро ислом фиқҳи Академияси ва Ислом уюшмаси ҳузуридаги Халқаро мусулмон уламолари ҳайъати аъзоси.

Анжуманда таниқли олимлар: “Исломий ҳукмлар ва шариатнинг (ҳаётга) татбиқи”, “Терроризмга қарши кураш тажрибалари”, “Ислом шариатида жиҳод тушунчаси”, “Террорга қарши курашнинг энг афзал йўллари” каби мавзуларда маърузалар қилишди.