Шу йил 29 феврал куни Тошкент шаҳрининг Қоратош гузарида шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қатнашди ва нутқ сўзлади.

Йиғилишда имом-хатибларнинг долзарб вазифалари, элга манзур бўладиган маърузаларни кўпайтиришлари алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Наврўз байрамига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.

 

Комилжон БУРҲОНОВ