Яқинда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хоним Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келди.

Меҳмонни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ва бошқа масъул ходимлар кутиб олишди. Мезбонлар элчини ташрифи билан қутлаб, унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташкил топиши, тарихи, истиқлолдан кейинги фаолияти ҳамда республикамизда мусулмонларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўзлаб берди.

Памела Спратлен хоним самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва бу учрашув икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишига хизмат қилишини айтди.