14 – 15 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида диний идора тизими ходимлари, имом-хатиблар, мударрислар, талабалар фаол иштирок этишди. Ҳашар давомида дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Мевали ва манзарали кўчатлар, мавсумий гуллар ўтқазилди. Масжид хонақоҳлари, таҳоратхоналар, ҳовли саҳнлари тозаланиб, ойналар артилди. Гул ва экин майдонлари тартибга келтирилди. Кўча ва ариқлар тозаланиб, чиқиндилар олиб ташланди. Жумладан, ҳашар кунлари жами 900 гектар майдон ободонлаштирилди, масжидлар ҳудуди ва ён атрофидаги 72 минг метрдан кўп ариқ тозаланди, салкам 75 минг туп дарахтга шакл берилиб, оқланди. 4 мингга яқин қабристон ва қадамжолар тозаланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ташкил этилган мазкур ҳашар иштирокчилари 75 минг кишидан ортди.