Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг навбатдаги ўқув машғулотлари бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 70 нафар имом-хатиблар иштирок этишмоқда.

Машғулотлар “Бугунги таҳликали даврда диний ходимларнинг долзарб вазифалари”, “Имом Бухорий сиймоси. Ҳаёти ва ижодий фаолияти” каби мавзулар билан бошланди.

Тингловчилар томонидан миллий ва диний қадриятларга, эътиқод эркинлигига берилаётган юксак эътибор алоҳида эътироф этилиб, диний ходимлар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган ҳамда барча шароитларга эга бўлган ушбу илм ва маърифат маскани учун Юртбошимизга самимий миннатдорчилик изҳор этилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати