“Умра-2015” баҳорги мавсумининг охирги гуруҳ зиёратчилари ибодатларини адо этиб юртимизга қайтишди. Умра зиёратида 5350 нафар юртдошларимизга тажрибали ишчи гуруҳ аъзолари, ошпаз ва шифокорлар хизмат кўрсатишди.

Зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги “Файрузият ал-Хайр”, Маккада эса “Сафват ал-Миъад” меҳмонхоналарида истиқомат қилишди.

Юртдошларимиз қулай шарт-шароит ва кўрсатилган хизматлар учун мутасаддилар ҳамда Ватанимиз ҳақига хайрли дуолар қилишди.

* * *

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов Турин политехника университетида “Ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш” мавзусида ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, йиғилганларга Ислом динининг асл моҳияти тўғрисида мазмунли суҳбат қилиб берди.

***

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ўтказилган маърифий тадбирда “Шеробод” жоме масжиди имом-хатиби С. Бўриев “Диний экстремизм ва ақидапарастлик” ва “Юрт тинчлиги – олий неъмат” мавзуларида маърузаси билан иштирок этди.

***

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган масжид мутаваллилари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда мутаваллилар фаолиятини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими