Куни кеча Қорақалпоғистон Республикасидаги шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг йиғилиши бўлди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов иштирок этди. Йиғилишда маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳисоботлар тингланиб, турли масалалар юзасидан фикр алмашилди.

* * *

Яқинда диёримизнинг барча вилоятларида “Ёшларни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбия­лаш ҳамда турли бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш” мавзусида аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказилди. Унда хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош­қармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, “Нуроний” жамғармаси вакиллари ҳамда масжид имом-хатиб­лари иштирок этди.

Учрашувларда бузғунчи оқимларнинг салбий таъсиридан ёшларни ҳимоялаш ҳақида сўз юритилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими