Пайғамбаримиз (с.а.в.) болаларга от миниш, сувда сузиш, ўқ-ёй отиш каби фойдали машғулотларни ўргатишни буюрганлар. Дарҳақиқат, чиниқишда ҳикмат кўп. Бугун мамлакатимизда ёшлар спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Яқинда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари талабаларининг “Баркамол авлод–2015” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов очиб берди. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупув қатнашчиларга омад тилади.

Спорт ўйинларининг очилиш маросимига Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, узоқ йиллар институтда ишлаб нафақага чиққан устозлар таклиф этилди. Тадбир давомида уларга эсдалик совғалари топширилди. Ўтганларни хотирлаб тиловат қилинди. Шундан кейин қатнашчиларга оқ фотиҳа берилди.

Шахмат бўйича мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни Жунайдов Абдукарим (Мир Араб), 2-ўринни Ғиёсиддин Аҳроров (“Хожа Бухорий”), 3-ўринни Достон Ҳасанов (Кўкалдош) эгаллади. Аёл-қизлар бўйича 1-ўрин Ҳавасхон Акбарова (“Хадичаи Кубро”), 2-ўрин Ойшабону Иноятова  (“Жўйбори Калон”), 3-ўрин Моҳинур Одиловага (Тошкент ислом институти) насиб этди.

Стол тенниси бўйича 1-ўринни Ғуломжон Холбоев (Тошкент ислом институти), 2-ўринни Абдулазиз Умаров (“Мулла Қирғиз”), 3-ўринни Каёмарс Неъматов (“Хожа Бухорий”) эгаллади. Аёл-қизлар бўйича 1-ўрин Насиба Обидова (“Жўйбори Калон”), 2-ўрин Дилзода Шукруллахўжаева (“Хадичаи Кубро”), 3-ўринни Маҳфуза Сайфуддинова (Тошкент ислом институти)га насиб этди.

Тош кўтариш бўйича 1-ўринни Тулеубаев Раҳимжон (“Муҳаммад Беруний”), 2-ўринни Маҳмуджон Эшонов (Кўкалдош), 3-ўринни Шоҳрух Зулимов (“Саййид Муҳйиддин махдум”) эгаллади.

Ғолиблар қимматбаҳо совринлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Акбаршоҳ РАСУЛОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

таълим ва кадрлар тайёрлаш

бўлими ходими