Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2015” спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақалар спортнинг тош кўтариш, миллий кураш, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов мусобақа иштирокчиларини қутлаб, уларга муваффақият тилади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ўз табрик нутқида мустақиллик йилларида диний соҳага берилаётган эътибор, диний таълим муассасаларида талабаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар борасида тўхталди.

Тадбир очилиш маросими ва беллашувлар пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари зиёратига уланиб кетди. Мусобақа иштирокчилари билан мураббийлар саёҳат учун мўлжалланган махсус икки қаватли автобусларда Минор масжиди, Шаҳидлар хотираси майдони ва Тошкентнинг бошқа масканларида бўлдилар.

“Баркамол авлод – 2015” спорт мусобақаларида қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

Спортнинг тош кўтариш тури бўйича:

1-ўрин – “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Раҳимжон Тулеубаев;

2-ўрин – “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Маҳмуджон Эшонов;

3-ўрин – “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шоҳруҳ Зулимов.

Миллий кураш бўйича:

1-ўрин – “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аҳмаджон Икромов;

2-ўрин – “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ўрол Ҳомидов;

3-ўрин – “Мулла Қирғиз” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шукрулло Каримов.

Стол тенниси бўйича:

1-ўрин – Тошкент ислом институти талабаси Ғуломжон Холбоев;

2-ўрин – “Мулла Қирғиз” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдулазиз Умаров;

3-ўрин – “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Каёмарс Неъматов.

Шахмат бўйича:

1-ўрин – “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдукарим Джунайдов;

2-ўрин – “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ғиёсиддин Аҳроров;

3-ўрин – “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Достон Ҳасанов.

Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада шахмат бўйича “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ҳавасхон Акбарова биринчи ўрин, “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ойшабону Иноятова иккинчи ва Тошкент ислом институти талабаси Моҳинур Одилова учинчи ўринни эгаллади. Стол тенниси бўйича “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Насиба Обидова биринчи, “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Дилзода Шукруллахўжаева иккинчи ва Тошкент ислом институти талабаси Маҳфуза Сайфиддинова учинчи ўрин соҳибалари бўлишди.

Умумжамоа бўйича “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси биринчи, “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси иккинчи, “Мулла Қирғиз” ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир ниҳоясида ғолибларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 

Ибодулла АҲРОРОВ,

Тошкент ислом институти ўқув ишлари бўйича проректори