Юртимизда ҳашар

Шу йил 17–18 март кунлари бутун юртимизда бўлгани каби Ўзбекистон мусулмонлари идорасида, унинг жойлардаги вакилликларида, масжид ва мадрасаларда ҳам умумхалқ ҳашари ўтказилди.

Ҳашарда барча вакиллик ходимлари, имом-хатиблар, мударрислар ва талабалар иштирок этишди.

Шунингдек, Андижон вилоятидаги 181 та масжид ва 870 та қабристон теварак-атрофи тозаланиб, дарахтлар оқланди, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Самарқанд вилоятида қабристон ва зиёратгоҳларнинг юзтаси янада ободонлаштирилди. Ўн уч гектар ер майдони чиқиндилардан тозаланди.

Наманган вилоятида қарийб уч минг нафар киши масжид, зиёратгоҳ ва қабристонларни тозалашда иштирок этиб, мингга яқин дарахт ва гул кўчатлари экишди.

 

Полшалик меҳмонлар

16 март куни Полша Республикаси Мудофаа вазири Томаш Семоняк бошчилигидаги меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасига келишди.

Меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасида янги қурилган бинолар ҳамда таъмирланган қадимий меъморлик ёдгорликларини томоша қилишди. Айниқса, Қуръони каримнинг поляк тилидаги таржимаси уларда катта таас­сурот қолдирди.

 

Азиз ҲАКИМОВ