17 май куни Нукус шаҳар Муҳаммад Беруний билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги  диний таълим муассасалари раҳбарларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман биринчи жуфтлик дарс машғулотлари кузатуви билан бошланди. Ундан сўнг билим юрти фаолиятини  акс эттирувчи фотокўргазма, миллий ҳунармандчилик ва хаттотлик асарлари намойиши бўлиб  ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги таълим муассасалари раҳбарларининг ушбу Республика илмий-амалий анжуманида мустақиллик йилларида  диний соҳада эришилган ижобий натижаларни таҳлил қилиш, муқаддас Ислом  динининг асл моҳиятини ёш авлодга тўғри тушунтириш, ёшларда турли диний экстремистик  оқимлар, миссионерлик  ҳаракатларига қарши мафкуравий  иммунитетни шакллантириш, 2011–2013 йилларда ­диний таълим тизимини ривожлантириш дастурининг бажарилиши, талабаларнинг билимларини янада ошириш борасида таълим муассасалари жамоаларининг вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Комилжон БУРҲОНОВ