Шу йил 10 май куни Тошкент Ислом институтида "Нотиқлик санъати" тўгарагидан очиқ дарс бўлиб ўтди. Уни тўгарак раҳбари Шуҳрат Қаюмов бошқарди. Ушбу дарсда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов, институт раҳбари ва ўқитувчилари қатнашишди. Дарс жараёнида талабалар ўзлари ўрганган нотиқлик услубларини қўллаган ҳолда, шеър ва матнларни ўқидилар. Сўнг очиқ дарс таҳлили бўлиб ўтди. Унда бўлажак имом-хатиблар фаолиятида нотиқлик санъатининг нақадар муҳимлиги, сўзларнинг талаффузидаги айрим нуқсонларни бартараф этиш, нутқлар адабий тил меъёрларига мос равишда олиб борилиши лозимлиги таъкидланди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бу борадаги муҳим кўрсатмаларни бердилар. Келажакда барча фанлардан ҳам шундай очиқ дарслар ташкил қилиш мақсадга ­мувофиқлиги айтилди.