15 май куни Тошкент Ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ислом ўрта махсус билим юртлари талабалари ўртасида "Ягона олимпиада-2012" якуний босқичи ўтказилди. Тошкент Ислом университети, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент Ислом институти ўқитувчиларидан иборат малакали мутахассислар ягона олимпиада иштирокчиларидан араб тили ва маънавият асослари фанларидан имтиҳон, Ўзбекистон тарихи, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда диний фанлардан тест олишди.

Умумий натижаларига кўра "Кўкалдош" Ислом ўрта махсус билим юрти битирувчиси Аҳроржон Абдукаримов биринчи, "Мир Араб" Ислом ўрта махсус билим юрти талабаси Достонбек Эсонов иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи ўрин соҳиби Аҳроржон Абдукаримов Ўзбекистон мусулмонлари идораси гранти асосида Тошкент Ислом институтига имтиҳонсиз қабул қилинадиган бўлди.

Ибодулло АҲРОРОВ