Пайғамбаримиз :“Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир” (Имом Бухорий), деб марҳамат қилганлар. Аллоҳга шукр, истиқлол йиллари юртимизда қорилар анча кўпайди. Ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан диний таълим муассасалари талабалари ўртасида қорилар мусобақаси ўтказилиши ҳам бу фикрнинг далилидир.

Жорий йилнинг ўн еттинчи апрел куни кўрик-танловнинг якуний босқичи Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида бўлиб ўтди. Устозлар Қуръони каримни тўлиқ ёки маълум пораларни ёд олган қориларни имтиҳон қилиб, уларнинг қироати ва тажвидга риояси қай даражада эканини синашди.

Мусобақа якунида мураттаб қорилар йўналишида Жасурбек Қулбоев (Тошкент Ислом институти, 1-босқич) олий биринчи, Улуғбек Ҳасанов (“Кўкалдош”, 2-босқич) биринчи, Муҳаммадали Ҳайитбоев (“Саййид Муҳйиддин Махдум”, 1-босқич) иккинчи, Йўлдошбой Нуриддинов (“Муҳаммад ал-Беруний”, 2-босқич) учинчи ўринни эгаллашди.

Аёл-қизлар ўртасида эса Мадина Саидова (“Жўйбори Калон”, 2-босқич) биринчи, Зарифа Дадажонова (“Хадичаи Кубро”, 4-босқич) иккинчи, Машраббону Неъматова (Тошкент Ислом институти, 2-босқич) учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Мужаввид қорилар йўналишида Насруллоҳ Ҳалимов (Тошкент Ислом институти, 1-босқич) олий биринчи, Абдурашид Камолов (“Саййид Муҳйиддин Махдум”, 3-босқич) биринчи, Абдураҳмон Атовуллоев (“Мир Араб”, 3-босқич) иккинчи, Баҳодирхон Жаъфаров (Тошкент Ислом институти, 4-босқич) учинчи ўринни олишди.

Аёл-қизлар ўртасида Нозима Нажмиддинова (“Хадичаи Кубро”, 4-босқич) биринчи, Нилуфар Абдураҳмонова (“Хожа Бухорий”, 4-босқич) иккинчи, Мадина Шарипова (“Жўйбори Калон”, 3-босқич) ва Муқаддас Мирзаева (Тошкент Ислом институти, 4-босқич) учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Ғолибларга диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Шавкат АҲМЕДОВ,

Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом ноиби