Яқинда Тошкент Ислом институти тўртинчи босқич талабаларининг хатмона битирув тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар битирувчиларга оқ фотиҳа бериб, келгуси ишларида муваффақиятлар тиладилар. Фахрий устозлар Ислом институтининг яқин йиллар ичидаги барча ютуқлари, юртимиздаги бошқа билим даргоҳлари қатори чинакам нуфуз, етарли шароитларга эга бўлганини эътироф этиб, Яратганга шукроналар айтдилар.

Шундан кейин битирувчилар ҳам устозларга дил сўзларини, миннатдорликларини билдириб ўзлари тайёрлаб келган махсус байрам дастурларини намойиш этишди.

 

Ибодуллоҳ АҲРОРОВ