Шу йил 12 январ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Спортнинг армрестлинг ва арқон тортиш турлари бўйича беллашилди. Армрестлинг­да Ғафур Эшонқулов (3-б курс) биринчи, Абдуғафур Мамат­қулов (1-б курс) иккинчи ва Баҳодир Абдураҳмонов (4-курс) учинчи, арқон тортишда 3-б курс талабалари терма жа­моа­си  биринчи,  2-б курс тер­ма­ жамоаси иккинчи, 1-б курс терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, мусобақа ғолиблари бўлишди.

 

Ибодуллоҳ АҲРОРОВ,

Илҳом МИРЗАРАҲИМОВ