Шу йил 16 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган йиғилишда масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмовнинг Сурхондарё вилоятига, тафтиш бўлими мудири Зайниддин Эшонқуловнинг Самарқанд вилоятига қилган сафарларининг ҳисоботи тингланди. 

Шунингдек, йиғилишда "Ислом нури" газетасини янада оммалаштириш, савиясини ошириш, янги рукнлар ташкил этиш ва саҳифаларни ранг-баранглаштириш масалалари кўрилди.

* * *

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллигида  шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг  навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда  2011 йил якунлари ва 2012 йил режалари ҳамда турли масалалар, обуна ишлари муҳокама этилди.

* * *

Фурқат туманида (Фарғона вилояти) "Ал-Мадинатул мунаввара" жоме масжиди имом-хатиби Ҳусан Мирожиддинов туман ФҲДЁ бўлимида янги оила қураётган ёшлар билан давра суҳбати ўтказди. Расмий ва шаръий никоҳнинг аҳамияти, оилада  эр-хотиннинг вазифа ва бурчлари ҳақида гапирди.