Инсонларни бахтли, саодатли ҳаёт кечиришларини истаган Аллоҳ таоло Ислом динини тинчлик ва оқибат дини қилиб юборди. Бу дин барча даврларда ҳам инсонларни меҳр-шафқат, камтарлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат каби ахлоқий мезонлар асосида тарбиялаб келган.

Аллоҳ таоло буз­ғунчилик, фасод ва жиноятчиларни севмаслигини ўзининг каломи  мажиди Қуръони каримда шундай таъкидлаган.

"Аллоҳ билан аҳд боғлаганларидан кейин уни бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳнинг) лаънати бўлур ва улар учун нохуш диёр (жаҳаннам) бордир" (Раъд, 25).

Дунёнинг кўпгина давлатларида турли хил ижтимоий муаммолар ва буҳронлар, беқарорлик юзага келишига баъзи тоифаларнинг бузғунчилик ва фасод ишлари сабабдир. Юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суришига сабаб, аввало, муқаддас динимизнинг бағрикенглик, меҳр-оқибат, силаи-раҳм ва ўзгаларни ҳурмат қилиш ғоялари жамоатчиликка кенг тарғиб қилинаётганидадир.

 

Тошкент РАМАЗОНОВ

Шаҳрисабз туман "Абдушукур Оғолиқ" жоме масжиди имом-хатиби