Йигирма биринчи асрга келиб ""глобаллашув", ""террор" каби атамалар пайдо бўлди, ёшлар онги ва қалбини эгаллаш учун кураш бошланди. Ислом ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш кучайди. ўоялар кураши авж олиб, турли гуруҳлар пайдо бўлди. Уларнинг асл мақсади инсонлар, айниқса, ёшларнинг онгини заҳарлаб, турли-туман босимлар билан ўз ҳолича яшашига йўл қўймасликдир.

Бузғунчи оқимлар ўзларининг қора ниятларини амалга ошириш учун сиртдан чиройли кўринувчи шиорлар ва турли ҳийлалар ўйлаб топади. Бундай ҳаракатларининг тагида эртанги кунга мўлжалланган жуда катта сиёсий найранглар ётибди. Бу ҳар бир инсонни тўғри хулоса чиқаришга ундайди.

Аллоҳга шукр, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Бунинг шукрини қилиш билан бирга уни ҳимоя этиш, қадрига етиш шарт ва шу билан бирга "оммавий маданият" ниқоби билан ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга уринаётган ёвуз кимсалар бир зум тиним билмаётганини эсдан чиқармаслигимиз керак.

Муҳтарам Юртбошимиз "Юксак маънавият – енгилмас куч" асарида шундай ёзадилар: "... Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур".

"Тинчлик ва осойишталик – олий неъмат" мавзуидаги анжуманда диний соҳа ходимлари ва уламолар олдида турган долзарб вазифалар белгиланди.

Тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида барчамиз, бутун халқимиз янада жипс бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак.

 

Пўлатхон КАТТАЕВ,

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси