Жорий йилнинг 24 ноябр куни Тошкент Ислом университетида "Исломшуносликнинг долзарб масалалари" мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда "Исломшунослик фанларини ўқитишда янгича ёндашув", "Мус­тақиллик йилларида Ўзбекистонда диний таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар", "Ўзбекистонда исломшунослик тадқиқотларининг замонавий йўналишлари" ва "Ҳозирги замонда Ўзбекистонда диний экстремистик ташкилотларнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда уларга қарши курашнинг маънавий-маърифий услублари" мавзуида маърузалар тингланди. Ўқилган маърузалар орасида Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори ўринбосари профессор С.Прозоров "Актуальные проблемы Российского исламоведения" мавзуида қилган чиқиши тингловчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. У кишидан семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Семинар ниҳоясида ТИУ Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси профессори А.Ҳасанов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур қилинган маърузалар бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

МАЪРИФИЙ СУҲБАТ

 

Жорий йилнинг 26 ноябр куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида "Ўзбек мумтоз адабиётида аруз илми" мавзуида илмий-маърифий суҳбат бўлди. Суҳбатда аруз илми тарихи, Ўзбек мумтоз адабиётида аруз илмининг тутган ўрни ва аҳамия­ти ҳақида маълумотлар берилди. Буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодларидан мавзуга доир намуналар ўқилди.

 

Ибодулло АҲРОР,

ТИИ Тиллар кафедраси мудири