Ноябр ойининг 15 куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида "Ислом – бағрикенглик дини" мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, бағрикенглик ва динлараро дўстлик-ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани ҳамда мамлакатимиздаги 130 дан ортиқ миллатлар ўзаро аҳил-иноқлиқда яшаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, юртимизда миллий қадриятлар, Ислом маданияти ва маърифатини ривожлантириш, зиёратгоҳлар, тарихий қадамжоларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ҳамда динимизни турли иғво ва бўҳтонлардан ҳимоя этиш, унинг инсонпарварлик, маърифатпарварлик ғояларини ёш авлод онгига сингдиришга алоҳида эътибор берилаётгани ҳақида сўз юритилди.

 

Муҳаммад СИДДИҚ