Жорий йилнинг 5–7 октябр кунлари Украина пойтахти Киев шаҳрида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда Ўзбекис­тон мусулмонлари идорасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов "Дунёвий жамиятда ислом таълими" мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди.

Киев ислом университети, М.П.Драгоманов номидаги Украина миллий педагогика университети ҳамда Вена университети каби нуфузли таълим муассасалари томонидан ташкил қилинган ушбу анжуманда МДҲ ва дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган Ислом бўйича тадқиқот олиб бораётган бир қатор олимлар ва мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Меҳмонлар Украина пойтахтидаги Ар-Рахма масжидининг тантанали очилишида ҳам қатнашдилар. Киев шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлдилар.