Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом):  "Поклик – имондандир", деган сўзларини шиор билган маҳалламиз аҳли кўкламнинг илк кунлариданоқ баҳорий юмушларни  ҳашар йўли билан бажаришга киришди. Теварак-атроф тартибга келтирилди. Масжид ва маҳаллалар ободонлаштирилди –  кўчатлар экилди, дарахтлар оқланди. Йўл четлари, ариқ бўйлари тозаланди.

 

Равшан КАМОЛОВ,

Бухоро шаҳар "Сайфиддин Боҳарзий" жоме масжиди имом-хатиби