Қарши шаҳар Наво маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Наво" жоме масжиди намозхонлари ташаббуси билан баҳорий таом – ҳалим тайёрланди. Маҳаллада яшаётган турли миллат вакиллари ҳам бу тадбирда иштирок этишди. Кексалар, кам таъминланган оилалар, етим-есирлар йўқланиб, cовғалар улашилди. Тадбир сўнгида кексалар эл-юрт тинчлигини тилаб дуо қилишди.

                  

 Маҳмуд ҚАМАРОВ