Шу йил 22 апрел куниЎзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида “Ўзбекистон – дунё нигоҳида” мавзуида маънавият соати ўтказилди. Тадбирда юртимизда таълим тизимини янада яхшилаш, болалар спортига эътибор, хусусан, Ислом ўрта махсус билим юртларида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирилди. “Баркамол авлод” спорт мусобақалари, хусусан, Хитойда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари – “Нанкин – 2014” юртимиз ёшлари ҳаётида катта аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, 17–18 апрел кунлари бўлиб ўтган “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро анжумандан кўзланган натижалар ва самаралар қайд этилди.

 

 

Умид ХЎЖАЕВ,

таълим бўлими мутахассиси